Ирода Бегимга табрик!


     "Сурхон" гуруҳининг соҳибжамол хонандаси - Ирода Бегимни таваллуд топган куни муносабати билан чин юракдан муборакбод этамиз! Ирода Бегим, СИЗга метиндек мустаҳкам соғлик, Бойсун чиноридек узоооқ умр, бахт-саодат тилаймиз! "Сурхон" гуруҳининг довруғини ва ўзбек қўшиқчилик санъатини дунёга танитишда ўз ҳиссангизни қўшишда давом этишингиз ва юксак марраларни қўлга киритишингизларга тилакдошмиз! СИЗга ижодий ва ижобий баркамоллик, оилавий тотувлик ҳамиша ҳамроҳ бўлсин! Ҳар доим ҳозиргидек латофатли, хушовоз ва ўз касбига содиқ ҳамда фидойи инсон бўлиб юринг. Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.