Зумрад Шариповага табрик!


    Ўзбек Миллий академик драма театрининг Бош ҳисобчиси - Зумрад Шариповани юбилейи билан муборакбод этамиз! Зумрад Шарипова билан танишувимизни ҳалигача кулиб эслайман. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актёр, Ўзбек Миллий академик драма театрининг директори - Фатхулла Маъсудовдан интервью олиш учун театрга боргандим. Хонаси олдида ўн чоғли одам навбат кутиб ўтиришган экан. Зумрад Шарипова чиройли кийиниб олган. Гарчи кўринишидан актрисаларга ўхшаса-да, уни спектакль ва фильмларда кўрмаганим учун котиба деб ўйлабман. Унга яқинлашиб, саломлашдим-да: "Фатхулла аканинг олдига киришим учун мениям навбатга ёзиб қўйинг", - дедим. Зумрад Шарипова саломимга алик олди. - Исм-шарифимни ёзиб оласизми? - десам, "Ҳожати йўқ, сизни танийман, аммо афсуски, сизни рўйхатга ололмайман", - деганларида бироз ажабландим. Бирорта артистга ўхшатди,чамаси, мени қаердан ҳам танирди таниқли одам бўлмасам, деб қўйдим ичимда. - Мен котиба эмасман, шу театрнинг Бош ҳисобчисиман, театрда котиба эмас, котиб бор, ўғил бола, - деди Зумрад Шарипова. Мени эса интернет орқали танишлигини ва сайтимиздаги янгиликлардан хабардор эканлигини айтганида, бироз ҳижолат бўлдим, ҳам хурсанд бўлдим. Зумрад опа, СИЗга метиндек мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз! Нимаики орзу-умидларингиз бўлса, барчаси рўёбга ошсин! СИЗга энг эзгу истакларимизни тилаб қоламиз! Камоли эҳтиром ила - Музаффар Муҳаммадназар.