Шоира - Хосият Бобомуродовага табрик!


     Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Халқ таълими аълочиси, "Шуҳрат" медали ва "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳибаси, шоира - Хосият Бобомуродовани таваллуд топган куни ва хорижда китоби нашрдан чиққанлиги билан табриклаймиз! Хосият опа, СИЗга соғлик, узоқ умр ва ижодий муваффақият тилаб қоламиз! Қуйида Италия шоирининг шоирамиз ҳақидаги фикрларини келтириб ўтамиз.

 

ТЎХТОВСИЗ ОҚАЁТГАН ҲИСЛАР УММОНИ

 

     Хосият Бобомуродованинг ижодий ишлари ҳайратланарли даражада ажойиб, теран ва ўз услуби билан ўқувчи қалбидан тезда жой олади. Унинг шеърияти аслида кўнгилдаги ҳисларнинг тўхтовсиз оқаётган уммони, ўз ҳаёти орқали табиатга бўлган соғинчли севгисидан ҳикоя қилади.
Китоб муаллифи ўзи илгари ҳеч имкони бўлмаган доимий ва бевосита мавжуд саволларга жавоб олишни истайди. Унинг шеърларида севги асосий мавзу. Азоблардан, яна бир кишини ўзига тортувчи нуқтаи назар шуки, шоира барча нарсадан озод бўлишни истайди.
     Шоирада улуғвор яратувчанлик ижодкорлик қобилияти мавжуд. Муаллиф доимо бетакрор мисралари учун муҳим бўлган соф ва мукаммал сўз қидиради. 
Хосият Бобомуродова ўз ўқувчилари учун жуда самимий услубда ёзади, унинг ижоди эса, ўта таъсирчан, дунёда мисли кўрилмаган поклик намунасидир.


МАССИМИЛЯНО РАСО, Италия. Шоир ва адабиётшунос.