Қўчқор Норқобилга табрик!


     Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, адиб, шоир, таржимон, драматург, "Инсон ва қонун" газетасининг Бош муҳаррири - Қўчқор Норқобилни таваллуд топган куни билан табриклаймиз! Қўчқор ака, СИЗга энг аввало, метиндек мустаҳкам соғлик, Бойсун чиноридек узоқ умр, ижодий ва ижобий муваффақият тилаймиз! Умр йўлдошингиз - шоира, драматург, таржимон, "Китоб дунёси" газетасининг Бош муҳаррири - Хосият Рустамова билан қўша қариб, фарзандларингиз камолини кўриб юринглар! Ўзбек адабиётини дунёга танитишда давом этасизлар деб ишонч билдириб қоламиз! Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.