Меҳриддин Раҳматовнинг янги йил табриги!


    Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, кино ва театр актёри - Меҳриддин Раҳматовнинг янги йил табриги: "Ассалому алайкум барча қадрдонларим, мухлисларим! Кириб келган 2019 йил билан барчангизни муборакбод этамиз. 2018 йил гўзал йил бўлди. Ҳаёт шунақа экан: йўқотишлар ҳам бўлди, кўп топилмалар ҳам бўлди. Ҳаёт шуниси билан қизиқ экан. 2018 йилнинг ҳар бир дақиқаси Оллоҳнинг бизга берган неъмати эди. Шундан фойдаланган ҳолда, мухлислар учун яхши фильмлар қилишга ҳаракат қилдик. 2019 йилдан умидимиз катта. Худо хоҳласа, бу йилда мухлисларимизнинг қалбидан ўрин оладиган фильмлар ва спектакллар қилиш ниятимиз бор. Бизнинг энг эзгу тилакларимиз ва ўйнаётган фильмларимиз ҳамда спектаклларимиздаги ролларимиз, албатта, сиз мухлисларимиз учун. Мухлисларимизни кириб келган янги йил билан муборакбод этамиз. Юзларидан кулгу, чеҳрасидан табассум аримасин. Худойим ҳаммамизни қўлласин. Ҳар бир хонадонда тинчлик сурури ҳукм сурмоқда ва гўзаллик ўзини намоён қилмоқда. Элимизга, юртимизга ва мусаффо осмонимизга кўз тегмасин. 2019 йил ҳам баракали ва эсда қоларли йил бўлиб қолишини тилаб қоламан. Ҳамма мухлисларимизни яхши кўрамиз, уларга бахт, омад, энг асосийси, соғлик тилаб қоламиз!!!"