Клара Хонимнинг янги йил табриги!


     Актриса - Клара Хонимнинг янги йил табриги: "Азизларим, қадрдонларим! Барчангизни янги йил байрами билан шахсан ўз номимдан, оилам номидан ва албатта мен фаолият юритаётган Чимкент шаҳар ўзбек драма театри ижодий жамоаси номидан муборакбод этаман! Аввало, юртларимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, чунки тинч юртга тўй, байрам ярашади. Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилангизга хотиржамлик, бахт, қувонч, ишларингизга ривож, ижодкорларга эса муваффақият, омадлар тилайман.Янги йилда ҳар бир инсоннинг ушалмаган орзулари амалга ошсин. Беморларга Аллоҳим шифо берсин! 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили жудаям ажойиб тарзда ўтказилди. Энди ўйлайманки, 2019 йил Ўзбекистонда хам Қозоғистон йили бундан ҳам аъло даражада ўтказилади. Мамлакатларимиз дўстлиги бардавом бўлсин! Келаётган йил ҳар бир инсоннинг тилаклари ижобатини олиб келсин! Менинг ажойиб тилакларимдан биттаси театрда томошабинларимиз кўпайсин!

Қозоғистон Республикаси Чимкент шахар ўзбек драма театри актрисаси - Клара Шадибекова.