Мумтоз Шаҳобиддиннинг янги йил тилаклари


     Шоира - Мумтоз Шаҳобиддиннинг янги йил тилаклари: "Ассалому алайкум қадрдонлар! Азиз Юртдошлар! Қадрли дўстлар! Юзида нури, файзи бор барча Юртдошлар ва мусофир юртлардаги Ватандошлар!
     Мана, 2019 йилнинг ҳам охирги ҳафтаси, кунлари, дақиқалари, сониялари ҳам юрагимиздан ўтиб, эшигимиздан чиқиб, ўзи билан қолган хотираларинигина бизга қолдириб кетмоқда.... 
     Сиз бу йилда энг омадли ва энг бахтли инсон сифатида фақат қувончу шодлик сўқмоқларидан юришингизни, чарчаганда меҳру оқибат ва хотиржамлик чашмасидан яйраб сув ичиб, ҳаёт йўлларида хушнуд давом этишингизни, Бахтга қўшни, Омадга доим ҳамроҳ бўлишингизни Яратган Эгамдан тилайман!. 
     2019 йилда қадрингиз нондек азиз, қалбингиз қордек нафис бўлсин! Йўлларингиз ойдин, кўнглингиз нуру зиёга тўлсин!
     Азизларим...Қадри улуғ Қадрдонларим! Умр ўткинчи..Умримизнинг яна бир йили поёнига етмоқда. Бу кунларга етмоқлик кимларгадир насиб қилди, кимларгадир йўқ..Ўтган қадрдонларимизни Охиратлари обод бўлсин деймиз! Улар ёди доимо дилларда.. Бизга эса бағрибутлик, бекаму кўст ҳаёт бергани, оиламиз, дўстларимиз ва ўзимизга шу кунларни кўришни насибу рўзи айлагани учун Аллоҳга чексиз Шукроналар, Ҳамду Санолар айтамиз!
     Яқинлашиб келаётган ушбу Янги йил ҳаётингиздаги энг Яхши йил бўлиб муҳрлансин! Хонадонингизда омад ва бахт, Оилавий қувонч ва тотувлик, тинчлигу хотиржамлик ва асосийси, бағрибутунлик, тўкислик сизни ҳеч қачон тарк этмаслигини тилайман. Ҳамиша ОЛЛОҲнинг назарида бўлинг. Дастурхонингизга файзу барака берсин! Барака қозонингиз ҳамиша қайнаб турсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин ! Умрингиз узун, қалбингиз шабнамбек тоза, дардсиз, ғамсиз, ғуборсиз бўлиб, лабингиздан кулгу, чеҳрангиздан табассум аримасин! Саховатпеша ва содиқ, мард дўстлар даврасида ўрнингиз бўлсин! Эски йилда армон бўлиб қолган, эришолмаган ишларимизга, ютуқларимизга, эзгу орзу - ниятларимизга келаётган Янги йилда эришмоқликни насибу рўз айласин!
     Ҳар доим мартабангиз бундан-да улуғ бўлсин, олингу олдирманг, иззатда, ҳурматда, обрўда бўлинг! "Оёғингиз ҳамиша ерда, бошингиз осмонда бўлсин! Ҳар доим оилангизда меҳр - оқибат, севги - муҳаббат, бахт- саодат ҳукм сурсин! Давлат истаганга беадад давлат, фарзанд истаганга солиҳ фарзанду аржуманд, бахт истаганларга мустаҳкам бахт, касбу корига даромад ва омад берсин!!
     Фарзандларимиз доим бизга фақат раҳмат, ҳурмат, обрў эътибор олиб келадиган бўлишсин!!! Ота -онангизни умрларига Аллоҳим умр, соғликларига соғлик қўшсин!!! Бундан-да юқори чўққиларни забт этиб, олға қадам ташлаб юраверайлик, азиз қадрдонларим!!! Аллоҳим бераридан бенасиб қолдирмасин!
     Келаётган Янги йил биз босиб ўтган йиллар ичида энг Яхшиси бўлиб, оилаларимизга бахт, омад, тинчлик, хотиржамлик олиб келсин!!! 
Ушбу яхши тилаклар яна бир бор барча дустларимизга ёр, Оллоҳим мададкор бўлаверсин! Хуллас, менга ҳам қаторда неки яхши тилак тилаган бўлсангиз, сизга ҳам шундан зиёди бўлсин дейман! Қатордан кам бўлмайлик, азизларим! 2019 йил ҳаётимизга бахтиёрлик, бахтиборлик, тўкислик, бекамлик ва бедардлик олиб келсин! Уйимиздан, дастурхонимиздан файзу барокатлар аримасин! Ҳамёнимиз пулга, уйимиз гулга, нурга, кўнглимиз зиёга тўла бўлсин! Барча гина кудуратлар, хафагарчиликлар эски йилда қолиб кетсин, кадрли, саховатпеша, қалби дарё инсонлар!!!
     ЯНГИ 2019 ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!"