Мавлудахон Аҳмедованинг янги йил тилаклари


     Сухандон, актриса ва соҳибжамол телебошловчи - Мавлудахон Аҳмедованинг янги йил тилаклари: "АЗИЗЛАРИМ! Барчангизни кириб келаётган 2019 йил билан самимий табриклайман! Келаётган йилимиз барчамиз учун баракали бўлсин! Юртимиз тинч, хонадонларимиз обод, дастурхонларимиз тўкин- сочин бўлсин! Ҳаммангизга соғлик, бахт, омад ёр бўлсин! Ўйлаган барча эзгу ниятларингиз ижобат бўлсин! Қалбларимизни Ватанимизга БЎЛГАН Муҳаббат, садоқат туйғулари тарк этмасин! 
КЕЛ, АЗИЗИМ ЁНИМГА, ЮЛДУЗМИСАН, ОЙМИСАН,

ЎЗБЕГИМСАН ХАМИША ЮПУНМИСАН,БОЙМИСАН.
ВАТАНДОШИМ, ШУ ТЕНГСИЗ ВАТАННИ КУЙЛАШАЙЛИК,

ЗАМОН КЕЛДИ БИЗЛАР ҲАМ ДУНЁГА БЎЙЛАШАЙЛИК.

ЎЗБЕКИСТОН ЯГОНА ВАТАН УЧУН ЯШАЙЛИК, 
ВАТАН ИЧРА ШУ ГЎЗАЛ ЧАМАН УЧУН ЯШАЙЛИК! 
А. ОРИПОВ ШЕЪРИ."