Малика Салимованинг янги йил табриги


     Азиз Ватандошларим! Аслида ҳар бир отаётган тонг, бошланаётган кун биз учун янги, ҳеч нарса ёзилмаган оппоқ вароғ, умр китобимизнинг янги саҳифаси. У ерга нималар ёзилиши аввало Оллоҳга, кейин эса, озми-кўпми, ўзимизга ҳам боғлиқ.
Истардимки, кириб келаётган янги 2019 йилнинг саҳифаларига фақат яхши амалларимиз, эришган ютуқларимиз, чиройли, тинчлик-хотиржамликда ўтган кунларимиз ёзилсин!
Оппоқ орзуларингиз ушалсин! Ҳеч ким ҳеч нарсадан кам бўлмасин! Ёнимиздаги яқинларимиз, дўст-биродарларимизга меҳрли, эътиборли бўлайлик. Янги йилингиз муборак бўлсин!