Қўчқор Норқобил ва Хосият Рустамовани табриклаймиз!



     "Евразия 2018" (OEBF) 7-халқаро конкурсининг финал босқичига ўзбек адиби ва шоираси ҳам чиққанлиги қувончли хабар! "Евроосиё ижодий Гильдия" нуфузли халқаро ташкилоти томонидан ўтказилаётган мазкур мусобақанинг турли мамлакатлардан қатнашган мингга яқин иштирокчилари орасида проза йўналишида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, адиб, шоир, таржимон, драматург, "Инсон ва Қонун" газетасининг Бош муҳаррири - Қўчқор Норқобил ва назм йўналишида шоира, таржимон, "Китоб дунёси" газетасининг Бош муҳаррири - Хосият Рустамова ғолиб бўлишгани қувонарли ҳол! 23-26-Ноябрь кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада бу юртдошларимиз қатнашишларидан фахрланамиз! Улар чиндан ҳам ўзбек адабиётини дунёга танитишга ўзларининг салмоқли улушларини қўшиб келишмоқда! Бу икки ижодкорларга омад ёр бўлсин! СИЗларга ҳавас қиламиз ва фахрланамиз!!!