Актриса - Феруза Собитовага табрик!


     Бугун актриса, сайтимизнинг "Кино ва театр" бўлими муҳаррири - Феруза Собитованинг таваллуд топган куни! Феруза жуда истеъдодли, қувноқ, очиқкўнгил, самимий, меҳрибон, оқила ва пазанда аёл! Феруза, СИЗга соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз. Фарзандингиз Имронжоннинг камолини ва роҳатини кўриб юринг. Мартабангиз бундан-да улуғ бўлсин! СИЗни жудаям яхши кўрамиз! СИЗга дунёдаги жамики энг юксак эзгу истакларимизни тилаб қоламиз! Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.