Хуршидахонга табрик


     Бугун Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг "Маданият ва маърифат" телеканали режиссёр ёрдамчиси, ўз касбининг фидойиси - Хуршидахон Музаффарованинг таваллуд топган куни. Кўрсатувлар аслида жуда кўп. Томошабинлар фақатгина бошловчиларнигина кўришади ва уларга баҳо беришади. Бироқ кадр ортида минглаб ходимлар фаолият юритишади. Ҳар бирининг салмоқли улуши бор. Шундай соҳа вакиласи - Хуршида машаққатли ва масъулиятли вазифаларни уддалаши, ҳамкасбларининг қалбидан ўрин олганлиги билан ажралиб туради. Қувноқ, очиқкўнгил, одамшинаванда ва меҳрибон ҳамда самимий қиз. Кўрсатув тайёрланишига қадар студияга одамларни жалб қилиш, тасвирга олиш жараёнларини, чироқ усталарининг фаолиятини назорат қилиш. монтаж ишларини текшириш ва ҳоказо ишларни уддалайдиган чаққон ва тиниб-тинчимас қиз. Хуршидахон, СИЗга соғлик, узоқ умр, ишларингизга омад, оилавий тотувлик тилаймиз. Мартабангиз бундан-да улуғ бўлсин. Барча орзуларингиз рўёбга ошишига тилакдошмиз. Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.