Актёр ва дубляж устаси - Ҳошим Арслоновга табрик!


Актёр, дубляж устаси - Ҳошим ака Арслоновнинг таваллуд куни муносабати билан ижодий жамоамиз номидан табриклаймиз! Ҳошим ака, СИЗга соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик ва бахт-саодат тилаймиз! Оила аъзоларингиз ва мухлисларингиз бахтига ҳамиша саломат бўлиб, ролларингиз ҳамда дубляжлардаги овозингиз орқали барчамизни хушнуд этиб юринг! СИЗга дунёдаги жамики энг юксак истакларни тилаб қоламиз!