Актриса – Муҳаббат Абдуллаева ҳамда режиссёр – Озод Шамс билан суҳбат


   Театр ва кино актрисаси - Муҳаббат Абдуллаева ҳамда режиссёр - Озод Шамс билан мусоҳаба. Суҳбатимизни кўриш мобайнида: Озод Шамснинг психологик фильмлари, шунингдек, "Еттинчи олам" фильми фантастика жанрига мансуб бўлгани сабабли, нега ҳозирда кўпчилик режиссёрлар фантастика жанрига қўл уришмаётганлиги; Озод келгусида қандай фильмларни тасвирга олмоқчи ва фантастика жанрига яна қўл уриш нияти борми; Озоднинг бугунги кундаги фильмларни суратга олиш борасидаги фикр-мулоҳазалари, асосий муаммо техникага боғлиқми ёки маблағга бориб тақаладими; ўзимизда фильм олиш жараёнида актёр ва актрисалар ҳис-ҳаяжонини акс эттириш дублларида нечта камерадан фойдаланилади; бугунги кунда кимнинг пули бўлса, ўша режиссёр фильм олаяптими; хонандаларнинг фильмда суратга тушишлари мобайнида ҳомийлик қилиш баробарида ўзини реклама қилишаяптими ё чиндан ҳам уларда актёрлик маҳорати борми; ҳамма режиссёрлар ҳам фильм олишда таниш-билишчилик ё пул масаласига қараб қаҳрамонни танлашадими, ўтказилаётган кастинглар хўжакўрсингами ё ростакамми, кастинг ўзи қайси ҳолатларда ўтказилиши; навбатчи актёрлар нега кўпайиб кетганлиги; О. Шамснинг "Снайпер" фильмидаги сирли снайпер аслида эркакми ёки қиз бола эканлиги илк бор эълон қилинганлиги ва снайпер ролини ким ижро этганлигини била оламизми; кинотеатрга борадиган томошабинлар муайян фильмда айнан қайсидир актёр ё актриса роль ижро этгани учун боришадими ёки фильмнинг мазмуни ва моҳияти муҳимми; нима учун бугунги кунда кўп режиссёрлар штамп сифатида маълум актёр ва актрисалардан фойдаланишлари; фильмларни йиллаб олиш тўғрими ёки қисқа муддатда ҳам сифатли тасвирга олиш мумкинми; "Бурч ва муҳаббат" фильмидаги балерина роли учун эълон қилинган кастинг кўнгилдаги натижани берганмиди; Озод режиссёр сифатида актрисалари билан ишқий муносабатда бўлганми, умр йўлдоши эрини актрисалардан рашк қиладими, режиссёр ўз фильмидаги актёр ва актрисага меҳр қўйиши қай даражада тўғри; Муҳаббат Абдуллаеванинг ҳаммадан яшириб келган сири - Германиядаги қизи аслида ким эканлиги сингари саволларга жавоб топасиз. Суҳбат ўзбек ва рус тилларида олиб борилди.

2018 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот