"Санам" рақс ансамбли раққосалари билан суҳбат


 

 

     Ўзбекистон халқ артисти, раққоса - Рушана Султонова раҳбарлигидаги "Санам" рақс ансамбли раққосалари билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда - Ҳурриятхон Исроилова суҳбатлашди. 
     Мазкур мулоқотни кўриш мобайнида "Санам" рақс ансамблининг фаолияти: қайси мамлакатларда гастрол сафарларига боришгани; ансамбль раққосалари чарх айланиши, хипчабел ва сарвқомат бўлиши учун парҳез тутишадими; тўй ва маросимларга хизматга боришадими; арабча ва туркча рақсларни ижро этишадими; либосларини ким танлаши ва буюртма бериши; ансамбль раққосаларининг камгаплигига сабаб нимадалиги; раққосаларнинг ҳаммаси ҳам хореография олий ўқув юртида таҳсил олишганми ёки Рушана Султонованинг рақс мактабида маҳорат орттиришганми; рақс санъатида кўпроқ эътибор бериладиган ҳолатлар қайсилиги; рақсдаги ҳаракатлар ҳар доим ҳам юз ифодаси ва қўшиқ матнига мутаносиб бўлаяптими; лапарчи ва яллачи раққосалар билан профессионал раққосаларнинг ўртасидаги фарқ нимадалиги; рақсларнинг миллийликдан замонавийлашиб кетаётганлиги давр талабими ёки томошабинларнинг хоҳиш-эътиборига асосан амалга оширилаяптими; "юракдан ўт чиқариш"ни раққосалар ҳаракатлар орқали ифодалаб бера олишадими; бачкана қўшиқларнинг кўпайиб кетаётгани ва кўзларини сузиб, қошларини учирадиган раққосалар хусусида; узун ва ўрилган сочлар ҳамда калта, кўзининг бир четини тўсадиган соч қўядиган қизлар ҳақида раққосаларнинг фикри қандайлигидан бохабар бўласизлар. Шунингдек, "Санам" рақс ансамблининг юртдошларимизга Наврўз муносабати билан табрикларини эшитасизлар. Раққосаларнинг айримлари русийзабон қизлар эканлиги инобатга олиниб, суҳбат ўзбек ва рус тилларида олиб борилди. Интервью боши ва якунида Ўзбекистон халқ артисти, раққоса Рушана Султонова ва "Санам" рақс ансамбли рақсларидан парчалар намойиш қилинди. Ансабмлни таклиф қилганлиги ҳамда мазкур рақслар тўплами ёзилган дискларни бизга тақдим қилганлиги учун малоҳату маҳоратда тенгсиз раққоса - Рушана Султоновага ўз миннатдорчилигимизни изҳор этиб қоламиз!