ҲАЗИЛ ШЕЪР


Адиба УМИРОВА


ҲАЗИЛ ШЕЪР
                                     Дўстга! 

Яхшиям қизалоқ туғилганман мен, 
Агар ўғил бўлсам қўпол ва хунук,
Йиқилиб ётардим майхоналарда, 
Ё ўлиб кетардим муштлашиб аниқ. 

Умрим ўтар эди бир аҳмоқона
Сигор тутунига ўралиб майин. 
Дўстларим  -- кўчанинг дайди итлари, 
Содиқ мушуклари бўларди тайин. 

Ор, номус ҳар недан устун  -- бой берсам, 
О,  сиздан ҳам олдин қарамай ортга, 
Бобомнинг бешотар милтиғи билан
Отиб ташлар эдим ўзимни шартта. 

Шоирлик эр кишин иши эмас,  йўқ, 
Қофия ахтариб юрмасдим нолон.
Бир лаҳза дунёга уйқу бермасдан
Сатанглар қўлида жон берардим, жон!

Хайрият, Худойим билиб яратган
Ишқ билан, куч билан биз - телбаларни.
Бари эркакларни жангга кузатиб,
Аёллар севади ғалабаларни!










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот