Янги йил табриги


     Ассалому алайкум ватандошлар! Барчага янги йил муборак бўлсин! Ушбу йилимиз ҳар жабҳада омадли келсин. Юртимизда тинчлик-тотувлик, мўл-кўлчилик бўлсин. Барчанинг эзгу ниятда қилган режалари аъло даражада амалга ошсин! Жамики мухлисларимизни алоҳида табриклаб, бир янгилик айтмоқчиман: Худо хоҳласа бу йил сизлар учун яхши фильмлар совға қилиш ниятимиз бор.

     Яна олдинда бир байрам - 14- январ - Ватан ҳимоячилари куни яқинлашяпти. Шу муносабат билан Ватанимизнинг чин ўғлонларини самимий муборакбод этаман! Энг аввало, дунёда тинчлик бўлсин, қолаверса, сарҳадларимиз мустаҳкам, юртимиз тинч бўлсин!
     Фейсбук ижтимоий тармоғидаги ва Muzaffar.uz сайтидаги барча дўстларимиз ҳам соғ бўлишсин! Ҳаммага бахт, омад ва қувонч тилайман!

 

Актёр, режиссёр ва спорт устаси - Шерали Ортиқов