“Абдулла Орипов” бадиий фильми халқаро кинофестивалда иштирок этади


  Жорий йилнинг 1-11-феврал кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган “42- FAJR”  халқаро кинофестивалига иштирок этиш учун жаҳоннинг 87 давлатидан 621 та фильм жўнатилган. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги ҳам кинофестивалга бир нечта ўзбек фильмларини жўнатган. Фестивал ташкилотчиларининг хабарига кўра, кинофестивалнинг асосий танлов фильмлари “шорт лист”ига “Абдулла Орипов” фильми танлаб олинган.
  Фильм бош режиссёри Музаффархон Эркинов, сценарий муаллифлари Абдуқаюм Йўлдошев ва Муқаддас Усмонова (Минхожиддин Мирзо, Фурқат Усмонов иштирокида), бош оператор Равшан Мирзакамолов, Бош муҳаррир Эркин Аъзам, Бадиий раҳбар Шуҳрат Ризаев, бош продюсер Фирдавс Абдухолиқов.
   Ушбу фестивал 1983 йилдан бери Эроннинг Теҳрон шаҳрида ўтказилиб келинади.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот