Янги йил табриги


 

Ташрифингдан кўнгиллар шод Янги йил,
Дастурхонинг тўкин, обод Янги йил.
Қалбимизда ҳаяжону завқу шавқ,
Ҳар юракда умид бунёд, Янги йил!
........

     Азиз дўстлар, қадрдонлар, ҳамюртлар! Бир неча кунлардан кейин ташриф буюражак Янги йилимиз Илоҳим, сиз ва сизнинг жондай азиз яқинларингизга омадли, барокатли ва завқли йил бўлиб келсин!
     Оллоҳим барча яхши Инсонларга ушбу Янги йилда нимаики эзгу тилаклари бўлса, қалбида жо этган умидлари бўлса барчасининг рўёбини берсин! Бошланажак Янги йилимиз қутлуғ келсин!
     Ўтаётган йил мобайнида олийгоҳларда кира олмаган ёшларимизга ушбу янги йилда талабалик нашидаси насиб этишини тилаймиз, фарзандга зор дўст- биродарларимизга ушбу янги йилда шириндан-шакар фарзандлар ато этишлигини Оллоҳдан сўраб қоламиз.
     Қанийди ўз уйим, ўзимни бошпанам бўлса эди... деб ният қилаётган яхшиларга, дўст ва қадрдон инсонларимизга орзулари ушалиб, ушбу йилда янги, шинам уйлар насиб қилсин деймиз! Барча ижодкор дўстларимга, устозларимга ушбу йилда янгидан-янги гўзал асарлар яратишлиги учун қалбларига илоҳий бир ўзгача гўзал илҳом ҳамроҳ бўлишини Оллоҳдан сўрайман!
     Гўзал юртимизга, тинчлигимизга кўз тегмасин, йил давомида аъло кайфият гўзал чеҳрангизни ҳеч қачон тарк этмасин, Азизларим!

 

Сизларни доимий севгувчи: Малоҳат МИРЗАЕВА, шоира.