Шодия Тўхтаеванинг Янги йил табриги


Шодия Тўхтаева (Абдуқодирова)нинг Янги йил табриги
  
     Ассалому алайкум санъат шайдолари, азиз мухлислар ва ҳамкасблар!
  Сизларни ва Сиз орқали барча яқинларингизни кириб келаётган Янги йил билан чин дилдан табриклайман. Янги йил янги муваффақият ва янги умидлар йили бўлсин. Сизларга ва барча-барча яқин инсонларингизга - оилангизга мустаҳкам соғлик, тинчлик-тотувлик тилаймиз. Юртимизнинг тинчлигига, осойишталигига илоҳим кўз тегмасин.
 Дастурхонингизга файзу барака берсин! Умрингиз узун, қалбингиз ҳамиша мусаффо, чеҳрангиз порлоқ бўлсин. Янги йилда ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!
   Янги йил кўнглингизга бахт, кувонч, шоду хуррамлик олиб келсин!
  Қишнинг изғирин ва совук кунларида бир биримизга берган илқ ва қайноқ меҳримиз, ширин сўзимиз, табассумимиз қалбимизга илиқлик, хонадонимизга кувонч, шодлик, барака улашсин!
     Барчангизни тоза кўнгилларингизни бу ажиб байрам нурафшон этсин!
     Бошлаётган йилимиз барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин!
  
     Ҳурмат билан - Шодия Тўхтаева (Абдуқодирова) - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий академик драма театри ва кино актрисаси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот