Абдуқаюм Йўлдошевнинг Янги йил табриги


   Инсон табиатида эртанги кунга нисбатан умид, ишонч, орзулар бўлмаганида эди, балки ҳаётнинг қизиғи қолмасди, тамаддун эса ибтидоий жамоа шаклида қолиб кетарди. Энг асосийси, яхши ниятларнинг кўпчилиги амалга ошади, ахир бежиз сўраганга берилади, дейилмаган. “Кимёгар” муаллифининг сўзлари билан айтганимизда, орзуйинг сидқидилдан бўлса, уни амалга оширишга Коинот кўмакка келади.

  Ҳаммамиз кўриб-билиб турибмиз, ўтган йил ҳаётимизда фавқулодда кўламли, мазмундор ва шиддатли йил бўлди. Охирлаган йил ҳар биримизнинг ҳаётимизда чуқур излар қолдиргани, ҳар биримизга йўқотишлар баробарида недир эзгулик, недир яхшилик ҳадя этгани ҳам бор гап. Илло, аслини олганда, яшамоқликнинг ўзиёқ бизга ато этилган улкан саодатдир.

  Янги йил барчамизга, алоҳида олинган ҳолда ҳар биримизга фақат ва фақат хушхабарлар, зафарлар, некбин янгиликлар олиб келишини тилаб қоламан. Ўтган йил амалга ошмай қолган режалар янги йилда албатта ҳаётга татбиқ этилсин. Муҳими, ҳаётимиз тинч, кўнглимиз хотиржам бўлсин. Садоқат, вафо, муҳаббат, меҳр ва эҳтиром ҳаммамизнинг доимий йўлдошимиз бўлиб қолсин!

 

  Абдуқаюм ЙЎЛДОШЕВ - "Адолат" газетасининг Бош муҳаррир ўринбосари, ёзувчи, шоир ва таржимон. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот