Сарварахон, таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!


     

     Бугун мафтункор, камтарин инсон, хушовоз хонанда - Сарварахон Одилхўжаева Сайфутдиновнанинг таваллуд топган айёми. Сарварахон хонандаликдан ташқари, фейсбукдаги бевосита эфирлари, мулоқотлари билан машҳур. Шунингдек, у моҳир пазанда, умуман олганда ҳамма ишга улгуради. Шу билан биргаликда, Muzaffar.uz сайтининг "Шоу бизнес" бўлими муҳаррири ва фейсбукдаги гуруҳимиз маъмураси ҳамдир. Шу муносабат билан сайтимизнинг таҳририят ходимлари номидан Сарварани туғилган куни билан самимий муборакбод этамиз.

     Сарвара, СИЗга сиҳат-саломатлик, ижодий ва ижобий парвозлар, бахт-саодат, узоқ умр тилаймиз, мухтасар қилиб айтганда, дунёдаги жамики энг эзгу тилакларимиз СИЗга армуғон бўлсин!