УСТОЗЛАРГА ТАБРИК!


 

 

УСТОЗЛАРГА ТАБРИК!

 

Юзга кираман мен Худо хоҳласа,

Эҳтимол юздан ҳам ўтарман бир кун.

Қайноқ қучоғида ҳурлар чорласа,

Ҳеч кимдан қарзим йўқ кетарман бир кун.

Бўлса ҳам, бир зотда бўлади қарзим,

Оддий муаллим-да, оддий муаллим!

 

     Ҳурматли устозлар! Сизларни устозлар куни билан самимий муборакбод этаман. Сизларга бошим ерга теккунча ҳар доим таъзимдаман. Айниқса, менга илк маротаба қўлимга ручка тутқазиб ҳарфларни ўргатган устозларим Абдусалом Орзиқулов ва Орзигул Қодироваларга, ижоднинг сирли оламига бошлаб кирган, бугунги кунда “Иштихон овози” газетасининг бош муҳаррири Гулчеҳра Усмоновага, мени доим қўллаб-қувватлаб мақолаларимни мунтазам чиқариб халққа танитган “Даракчи” газетасининг собиқ редактори Анвар Номозовга чин дилдан ташаккурлар айтаман. Менинг ижодимни янаям кенгроқ тарғиб қилган мана шу сайтнинг раҳбари Музаффардан ҳам кўп қарзим бор. У ҳам устоз деган номга лойиқдир.

     Бахтимизга доим соғ бўлинг, азиз устозлар!