"Эрудит" МЧЖ ўзбек дирекцияси директори - Наргиза Розиқованинг табриги!


 

"Эрудит" МЧЖ ўзбек дирекцияси директори, "Бекажон" газетасининг муҳаррири - Наргиза Розиқованинг табриги!

 

     Азиз ватандошлар, бугун мамлакатимиз, бутун халқимиз асрлар давомида орзиқиб, интилиб кутган, ҳаётимизнинг маъно-мазмуни, онгу шууримизни тубдан ўзгартирган Мустақиллик кунининг йигирма олти йиллигини шоду хуррамлик билан нишонламоқда.
     Ана шу буюк айём билан, ҳақиқатан ҳам барчамиз учун энг улуғ, энг азиз байрам билан сиз, азиз дўстларимни чин дилдан муборакбод этаман.
     Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Ватанимизни, халқимизни Яратганнинг ўзи ёмон кўзлардан, ёмон ниятлардан асрасин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Мустақиллигимиз абадий бўлсин!