Алия Темурийзоданинг табриги


 

Йигирма олтинчи йил. Ҳаммамиз бормиз. Фақат сабабчимиз қуёш бўлиб, истиқлолимиз машъаласига олов ёқиб турибди... 
Нурафшонликда мақсадларимиз сари олға юрайлик, азиз юртдошлар! Токи, фидо бўлган умр беиз кетмасин! Увол кетмасин, абас кетмасин! 
Уйғонинг! Эзгулашинг, тузалинг, покланинг, дадилланинг! Майдалашманг, улғайинг! Кирланманг, тозаринг! Юрт муҳаббатини юракка жойлаб, тараққий масъулиятини елкага ортиб, янгиланишга, юксалишга ҳаракат қилинг! Чўққидан пастга томон бамайлихотир юмалашни, оқим бўйлаб оқиб, шаршарада ерпарчин бўлишни, учишни эплай олмай, уй паррандасидек катакка қамалиб кун кўришни ҳамма эплайди. Нимагадир эришиш учун пок ният билан йўлга чиқиш керак, ихлос арқонлари билан иймон чўққиларига тирмашиш, ирода кучига таяниб, замоннинг шиддатли оқимига қарши сузиш, эзгуликнинг оппоқ қанотлари билан олис-олисларга, юксакларга парвоз қилиш керак! Шундагина азиз Юртбошимизнинг бизга мерос қолган умидлари ушалади, орзулари рўёбга чиқади! Келинг, бу йўлда ҳамнафас, ҳамқадам бўлайлик! 
Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин! 
Ийд-Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин! 
Билимлар куни муборак бўлсин! 
Юртбошимиз хотираси ҳамиша қалбимизда!