“Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасининг бош муҳаррир ўринбосари, адиб, таржимон ва шоир - Абдуқаюм Йўлдошевнинг табриги:


 

Веб сайтимизнинг директори, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасида бош муҳаррир ўринбосари, адиб, таржимон ва шоир - Абдуқаюм Йўлдошевнинг табриги: 


     Бугунидан кўнгли тўқ, эртанги кунига ишончи баланд элга байрамлар ярашади. Энг улуғ, энг азиз байрамимиз - шундай байрамларнинг дилга энг яқини, энг қадрлиси. Энг аввало Истиқлол дея умрини фидо қилган Инсонларни, Шахсларни эслайлик. Уларнинг руҳлари шод бўлсин. Сўнг ўтаётган кунларимизнинг қадрига етайлик. Ҳалима опа айтганидек, "Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор". Зеро, қадрига етилган неъматгина азиз ва мукаррам бўлади. Байрам ҳаммамизга муборак бўлсин! Эл-юрт олдидаги бурчини, қарзини унутмай яшаш саодати ҳаммамизга насиб этсин. Ҳурмат билан, Абдуқаюм Йўлдошев