"Ҳажвиялар ва латифалар" бўлими муҳаррири - Шерқўзи Ғозиевнинг табриги


 

"Ҳажвиялар ва латифалар бўлими"нинг муҳаррири, актёр, режиссёр ва сўз устаси Шерқўзи ака Ғозиевнинг табриги:

 

     Ассалому алайкум менинг жондан азиз мухлисларим, ФБдош дўстларим Барча-барчангизни кириб келаётган Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Ҳаммангизнинг хонадонингизга тинчлик, осуда ҳаётлар, метиндай соғлик ва омадлар тилайман. Илоҳо мустақил Ватанимизга ҳеч қачон кўз тегмасин. Бир-биримизга бўлган меҳр-оқибатимиз ҳеч қачон бизларни тарк этмасин. Ишларингиз ва ижодларингизга Яратгандан барокатлар тилайман, азизларларим. Борингизга шукурлар!