Хонанда - Сарваранинг Наврўз табриги:


 

 

     Муҳтарам дўстлар ва мухлисларим, ҳамюртларим! Барчангизни қадимий ва хамиша қадрли бўлган қутлуғ айём “ Наврўз ” умумхалқ байрами билан самимий муборакбод этаман.
     Сизларга мустаҳкам соғлик, бугуни кечасидан, эртаси бугунидан нурли, фахрли кечаётган жаннатмакон юртимиз ободлиги, фаровонлиги, равнақи, истиқболи ва гуллаб яшнаши йўлида олиб бораётган шарафли ва масъулиятли ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
     “Наврўз ” айёми баҳор нафаси, уйғониш, янгиланиш руҳи билан келар экан, юртимизга тинчлик, хонадонимизга осойишталик, хирмонимизга файзу барака, дастурхонимизга тўкин-сочинлик, санъатсевар халқимизга бахту саодат, хуш кайфият ҳамда фаровонлик олиб келсин. Санъатим ихлосмандлари бўлмиш - мухлисларим ва Muzaffar.uz сайтининг фойдаланувчиларига яхши тилакларим армуғон бўлсин!

 

Эҳтиром ила: хонанда - Сарвара