"Шоу-бизнес" бўлимининг муҳаррири, хонанда ва созанда - Сарваранинг табриги:


 

 

- Ассалому алайкум азизлар! Қўшалоқ байрам - Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ва Қурбон ҳайит билан бутун Ўзбекистон халқини, мусофирликда юрган барча юртдошларимни, сайтимиз аъзоларини ва барча дўстларимни самимий, чин қалбдан муборакбод этаман. Бу қутлуғ айёмда юртимизга тинчлик осойишталик тилайман, маҳаллаларимиз ободу кўркам, хонадонларимиз файзли, дастурхонимиз тўкин, ҳаётимиз бундан-да фаровон бўлсин. Меҳр-оқибат, хайр-саховат қалбларимизни нурафшон айласин ва Ватан равнақи ҳамда эл-юрт хизмати йўлидаги барча эзгу ишларингизга қут-барака, улуғ мақсадларингизга мустажоблик бағишласин. Файзли ва шарофатли бўлмиш мазкур айёмлар барчангизга муборак бўлсин. Доимо юзингиздан табассум, қалбингиздан шоду хуррамлик аримасин! Мустақиллик ва ҳайит муборак, АЗИЗ ВАТАНДОШЛАРИМ!!!