Хонанда Қурсия Эсонованинг Наврўз табриги:


 

 

     Азиз юртдошлар, хурматли санъат шайдолари, менинг ижодимга бефарқ бўлмаган қадрли мухлисларим! Мухлисларим, Muzaffar.uz ва Uzhits.net сайтларининг фойдаланувчиларини, умуман, барча юртдошларимни ёшариш ва яшнаш фаслининг гўзал айёми, Наврўзи олам билан чин қалбимдан табриклайман! Сизларга яхши кайфият доимо ҳамроҳингиз бўлсин дея ният қиламан. Осмонимиз доимо мусаффо, сувларимиз ҳамиша шаффоф, қалбларимиз эса гўзалликлар ила чулғаниб юраверсин! Қалбларимиз умрбод гўзал куй ва қўшиқларга ҳамоҳанг яшасин! 

Эҳтиром ила Қурсия Эсонова.