Қайси санада туғилгансиз?


 

     Ойнинг қайси кунида туғилган бўлсангиз, ўша рақам билан белгиланган мунажжимлар фикрини ўқинг. Биз мунажжимларнинг башоратларини келтириб ўтиш баробарида, ҳазил аралаш, кўнгилочар мавзу сифатида ўқишингизни тавсия қиламиз.  

  1. 1. Бу куни туғилганларнинг хотираси пастроқ бўлиб, айрим воқеаларни унутиб қўйишлари мумкин. Турмушда эса доимо бахти юришавермайди. Шу боис улар ўз бахти учун курашишлари керак.
  2. 2. Кўнглига яқин одами билан руҳан яқинлашишга мойил бўлади. Севгига ақл билан ёндошади. Ўзини яхши тушунадиган инсонлар билан турмуш қуришни хоҳлайди.
  3. 3. Айнан шу кун туғилганлар шиддаткорликлари билан ажралиб туради. Кўнгилхушлик жону дили, бир нарсани истаса, қўлга киритмагунча тинчимайди. Доимо ўзларини бошқалардан бир поғона устун қўяди.
  4. 4. Бу кун туғилганлар бошқалар билан муносабатда қийналишади, шунингдек, улар билан олди-берди ҳам қилиш қийин. Ўзига содиқ одамни қўллаб туришга доим муҳтож ва қизғанчиқ бўлишади. Бунақалар билан яшаш учун сабр-бардошли бўлиш керак.
  5. 5. Шу куни туғилганлар пулни жуда яхши кўришади. Ўзларига бино қўйган бўлади. Доимо пул топиб бойиш ҳақида ўйлайди.
  6. 6. Бу кун туғилганлар ҳиссиётли, хаёлпараст, ўз эътиқодларига содиқ бўлади. Кўпинча ўз ҳиссиётларини жиловлай олмай қийналади.
  7. 7. Ушбу рақам остида туғилганлар билан ўзаро муносабатларда эҳтиёткорроқ бўлиш зарур, чунки уларнинг фикри тез-тез ўзгариб туради. Бир жойда туролмайди, доим яхши шерик ахтариб юради.
  8. 8. Бу кунда туғилганлар ўз дўстларига содиқ бўлади. Лекин уларни кўпинча энг ишонганлари ҳам “сотади”. Уларни тушуниш ва севиш бироз қийин, агар кимгадир муҳаббат қўйса, қаттиқ севади.
  9. 9. Бу одамлар ўз истагини баён қилишга ожиз бўлади. Камдан-кам севиб қолади, аммо севса, бир умр вафодор бўлади. Улар бир марта хато қилади. Юракларига яқин кишилар билан тез киришиб кетади.
  10. 10. Бу кун жуда яхши ва бахтли кун. Шу куни туғилганлар ҳам ўзига ўхшаган қобилиятли шерик излайди. Улар билан келишиш анча осон.
  11. 11. Айнан шу куни туғилганларнинг кўпчилиги кўнгли очиқ ва садоқатли. Сотқинлик ва мағлубиятни кўтара олмайди. Улар мустақилликка интилади, лекин бунга қодир эмас. Уларнинг ҳаёти доимо курашдан иборат.
  12. 12. Улар билан яшаш осон, кўнгли очиқ. Уларга қаттиқ гапириб иш битириб бўлмайди. Меҳр-муҳаббатга тўла ва юмшоқ сўзлар билан муомала қилиб, кўп нарсага эришиш мумкин.
  13. 13. Уларнинг ҳаёт йўлларида қийинчиликлар бўлиб туради. Бундай одамлар  доимо кимнидир қўллашига муҳтож. Улар билан муроса қилиш қийин. Лекин   ҳар куни асал ботирилган нон тановул қилинавермаслигини яхши биласиз.
  14. 14. Бу кун туғилганларга шерик бўлиш учун бой одам бўлиш керак. Муносабати совуқ, уларни севиб қолиш мушкул, лекин ўзига тортадиган оҳанграбоси бор.
  15. 15. Хаёлпараст, сал нарсага ловуллаб ёнади ва шунча тез “ўчади”. Яхши таъминланган пулдор одамлар билан тез чиқишиб кетади. Агар уни ёстиқдоши тушунса, оиласи мустаҳкам бўлади.
  16. 16. Кимгадир қаттиқ боғланиб қолиш хусусиятига эга. Лекин одамлар билан тез-тез мулоқотда бўлиш ҳам жонига тегади. Турмушнинг турли “мушт”ларини тотиб кўришга ишқибоз, аммо кўнгли бўш.
  17. 17. Ҳиссиёти кайфиятига қараб ўзгариб туради. Агар шериги панд берса, алоқани бутунлай узади. Турмуши камдан-кам бузилади, вафодор.
  18. 18. Одамлар билан мулоқотда ўта эҳтиёткор бўлишга интилади. Бунинг учун ўзини койиб юради. Юмшоқ муомалали, жуда кам жанжаллашади.
  19. 19. “Ўзимники тўғри” дейдиган, чўрткесар, бошқалар унинг учун хизмат қилишини хоҳлайдиган феълга эга. Бирор масалани кўпчилик билан ҳал этишни истамайди.
  20. 20. Руҳлар дунёси билан яшайди. Шунинг учун ҳам севган кишиси шундай бўлишини хоҳлайди.
  21. 21. Ҳар бир ишга босиқлик билан ёндошади. Улар кучли ички овозга эга бўлишади.
  22. 22. Ҳиссиётлари кучли эмас. Агар севиб қолса, бир умр вафодор бўлади. Қизғанчиқ, кўнгли ярим ва аразчи. Уларни доим қўллаб туриш керак.
  23. 23. Турмуш ўртоғига тайзиқ ўтказишни ёқтиради, ўзига бўйсунувчан шерик топиш иштиёқида юради. Агар шундай шерик топса, турмуши яхши бўлади.
  24. 24. Орзулар дунёсида яшайди, бироқ муҳаббати чин, қаттиқ севади.
  25. 25. Кўпроқ моддий томондан таъминланган одамлар билан бирга бўлишни ёқтирадилар.
  26. 26. Жуда сезгир, доим суҳбатдошга муҳтож, севган кишилари учун жон беришга ҳам тайёр. Қатъиятли, шу боис омад улар томонда.
  27. 27. Ақлли, кучли феъл-атворга эга. Ўзгарувчан, ўзига ўхшаганларни яхши кўради, кишилар билан келишиши осон.
  28. 28. Шеригига садоқатли, камтар, юмшоқ. Аммо шериги билан келишолмаса, ундан воз кечиши  осон. Ҳаётда катта ютуқларга эришади.
  29. 29. Ўзига ёққанларга мақтанишни хуш кўради. Уларни баъзида кимдир йўналтириб туриши керак. Шунингдек, ўзгарувчан бўлади.
  30. 30. Ҳукмини ён-атрофдагиларга ўтказишни яхши кўради. Шунинг учун уларга мулойим, ён босувчи шерик зарур. Ўзига ёққан нарсанинг орқасидан қувиб юради ва эришмагунча қўймайди, шериги унинг йўриғига қандай юрганини ҳам сезмай қолади. Ўзига бўйсунувчилар билан мулоқотда бўлишни ёқтиради.
  31. 31. Садоқатли ва кўнгли тоза, севгисига содиқ. Жаҳлдор ва инжиқ бўлишлари ҳам мумкин. Феъл-атворлари анча оғир, уларни кўнглига қараб яшайдиганларгина бахтли қила оладилар.

 Гулноз Абдуллаева тайёрлади.