Оғзидаги “ошини олдирган” Амир Хон


Оғзидаги "ошини олдирган” Амир Хон ёхуд Шоҳруҳ Хон Амир Хондан қайси ролларни тортиб олган?

   Актёр шу кунгача сир сақлаб келган айрим маълумотларни ошкор этишга қарор қилди. Жумладан, бир неча киноларда бош қаҳрамон ролига таклиф этилиб, танловдан ўтолмагани борасида на режиссёрлар ва на ўзи шу кунгача ҳеч кимга айтмаган. Бироқ таваллуд куни 14 март кунида барча тафсилотларни ҳамма билан баҳам кўрди.
  «Сен учун кимман?» ('Hum Hai Aapke Koun') фильмига аслида дастлаб Амир Хон таклиф қилинган. У Прем ролига жуда муносиб тушган. Фильм танловида Салмон Хон ҳам иштирок этган ва режиссёр Амир Хонни танлаган бўлишига қарамай, Амир Хон бош қаҳрамон ролини Салмонга топширишларини, у ўзидан ҳам кўра таъсирли ижро этганини айтиб, ролдан воз кечган.
 
«Қўрқув» («Darr»)
    Яш Чопранинг мазкур фильми ҳалигача энг машҳур фильмлардан бири ҳисобланиб келинади: фильм триллер ва романтик жанрда олинган. Яш Чопра дастлаб ёвуз ролига Ажай Девганни ва кўплаб актёрларни таклиф қилади. Амир Хон ёвуз қаҳрамон тимсолини ишонарли тавирлай олади, аммо кутилмаганда... Шоҳруҳ Хон ҳам режиссёрнинг таклифи бўйича вақт топиб келиб қолади ва у ижро этгач, тўғри келмадинг дейишга режиссёрнниг тили айланмайди. Негаки, Амир Хон тасдиқдан ўтган эди, лекин Шоҳруҳ Хоннингмаҳоратига гап бўлиши мумкин эмасди. Унинг ижросига тан берган Амир Хон режиссёрнинг мушкулини осон қилиб, ролдан воз кечиб қўя қолади ва роль Шоҳруҳ Хонга топширилади.
 
«Ўғирланмаган келин» (Dilwale Dulhania Le Jaayenge)
 
  Шоҳруҳ Хон ва Кажол иштирокидаги «Ўғирланмаган келин» фильмидаги бош қаҳрамон роли ҳам дастлаб Амир Хонга топширилган. Аммо Кажол ва Шоҳруҳ Хон жуфтлиги тасдиқдан ўтиб, Амир Хон яна четда қолган. Аммо у бундан сира афсусланмайди. Чунки Шоҳруҳ Хон кўпгина бош қаҳрамонларини ундан «тортиб олган» бўлса-да, улар жуда яқин дўст! 
«Ватанга қайтиш»
 
 Ватан соғинчи ва Ватанни улуғловчи фильмлардан бири - «Ватанга қайтиш» фильмидаги бош қаҳрамон ролига Амир Хон тасдиқдан ўтади. Аммо яна бу ролни ижро этиш Шоҳруҳ Хонга насиб этади....

 «Севгилим» (Saajan) 

  «Севгилим» блокбастери 1991 йилда Болливуднинг энг даромадли фильмларидан бири саналади. Ушбу фильмга Амир Хон ва Салмон Хон таклиф қилинади. Бироқ Санжай Датт ҳам ушбу ролда ўзини синаб кўрмоқчилигини маълум қилгач, фильм унга топширилади ва Амир Хон мазкур роль ижросидан қуруқ қолади...  Амир Хоннинг ўзи бу ҳақда шундай дейди: «Миллионернинг қизига уйланиб, миллионер бўлай деб турганимда, миллионер қизниям, фильмимини ҳам Санжай Датт олиб қўйди, ярамас», - дея ҳазиллашиб кулади.

«Раҳнамо Наяк» (Nayak) 

  «Раҳнамо Наяк» фильмидаги бош қаҳрамон ижросига Амир Хон таклиф қилинган эди. Кутилмаганда, Анил Капур зўрроқ чиқиб қолади ва ушбу роль Раж Капурнинг жиянига топширилади.  

«Жўшқин муҳаббат» (Josh) 

  Мансур Хон «Жўшқин муҳаббат» фильмига Амир Хонни чақирган ва у Айшвария Рай билан биргаликда ўйнаши керак эди. Ўша кезлар Айшвария Рай дунё гўзали мақомига эришган ва кўпчилик учун у билан биргаликда фильмда бирга ўйнаш катта шарафдек эди. Лекин Шоҳруҳ Хон Айшвария Рай билан бирга ўйнамоқчи эканини айтиб, у ҳам талабгорлар сафига келиб қўшилади ва Амир Хон яна ўз хоҳишига кўра ролдан воз кечади...

«Ошиқлар» (Mohabbatein)

 Кейинчалик супер хит фильмга айланган мазкур фильмда ҳам Амир Хон бош қаҳрамон тимсолини гавдалантириши керак эди. Аммо яхши фильмларга бурнини тиқиб, «сен зўр, сендан мен зўр» қабилида иш тутувчи Шоҳруҳ Хон бу фильмда ҳам олғир чиққан ва оғзидаги ошини доим олдириб юрадиган бечора Амир яна ролдан қуруқ қолган.
 
Музаффар МУҲАММАДНАЗАР тайёрлади.
Манба: "Сабо" газетаси. 2017 йил. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот