“СУРХОН” вокал чолғу ансамбли


     “Сурхон” эстрада гуруҳи 1998 йил Тошкент шаҳрида ташкил қилинган бўлиб, ҳозирги кунда тўрт нафар санъаткордан иборат: Маматалиев Илҳом Боймирзаевич, Файзиев Тўлқин Абдурайимович, Файзиев Темур Тургунович, Ирода Бегим.
     “Сурхон” гуруҳи 2016 йил “Эътироф-2016” давлат тадбири, тақдирлаш маросимида “Йилнинг энг фаол гуруҳи” номинацияси ғолиби, 2005 йил “Тарона-2005” тақдирлаш маросимида “Йилнинг миллий эстрада йўналишидаги энг яхши гуруҳ” номинацияси ғолиби.
     “Сурхон” гуруҳи 1998 йилдан бошлаб, республикамизнинг “Истиқлол”, “Туркистон”, “Алишер Навоий” каби йирик санъат саройларида (2000, 2002, 2004, 2006, 2007, 2009, 2011-йил баҳорда ва кузда, 2012 йиллари) 9 маротаба яккахон концертини кенг халқ оммасига намойиш этди. “Сурхон” гуруҳи 1999 йилдан буён республикамизда ўтказилаётган “Мустақиллик” байрами, “Наврўз” умумхалқ сайли, Хива, Самарқанд, Термиз, Марғилон каби қадимий ва дунёга машҳур шаҳарларимиз юбилей тантаналарида, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқий фестивали ҳамда давлат қабул маросимлари, республикамиздаги йирик спорт ва маданий тадбирларнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари, Ватан ҳимоячилари куни, 8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрами, Устозлар ва мураббийлар куни, Конституция байрами, халқимизнинг таниқли арбоблари юбилей маросимларининг барчасида фаол иштирок этиб келмоқда. Бундан ташқари республикамизнинг барча вилоят ва туманларида 200 дан ортиқ гастрол концертлари берган. Марказий Осиё давлатлари ва Қозоғистон Республикаси ҳамда Россия Федерациясининг бир қанча марказий катта шаҳарларида яккахон концертлари ўтказган. Чет мамлакатларда, жумладан, Германия, Швейцария, Туркия, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Малайзия, Таиланд каби давлатларда бир неча марта қатор концертлар беришган. “Сурхон” гуруҳи 2010 йил апрель ойида Малайзия давлати Мелака шаҳрида ўтказилган “Pesta Gendang Nusantara” фестивалида қатнашиб совриндор бўлган. 2015 йил январь – февраль ойларида Ўмон Араб Султонлиги Мускат шаҳрида дунёнинг кўзга кўринган 20 дан ортиқ давлатларнинг маданият намоёндалари билан биргаликда Ўзбекистон маданияти ва санъатини катта санъат фестивалида намойиш қилиб келдилар. Япония, Ҳиндистонда, Ўзбекистон кунларида фаол иштирок этишган. 
     Шу кунга қадар гуруҳ дастурида 100 дан ортиқ муаллифлик қўшиқлари ва 300 дан ортиқ 15 дан зиёд тилларда айтилган қўшиқлар мавжуд. Ансамбль контакти: тел. +998 90 929 70 40, +998 90 981 66 33, +998 94 676 67 73, +998 90 962 88 55.