АЗИЗА НИЁЗМЕТОВАГА ТАЪЗИЯ


 

    Ассалому алайкум азиз дўстлар! Ўзбек санъати оғир жудоликка учради. Боягина эшитган қайғули хабардан ҳали-ҳануз ўзимга кела олмаяпман. Ўзбек халқининг севимли санъаткори, хонанда - Азиза Ниёзметова оламдан ўтибди. Охирги маротаба Шоҳида опа Султонова билан биргаликда Азиза Ниёзметова билан учрашиб, суҳбатлашгандик... Ҳеч ишонгим келмаяпти, аммо ТВдаги ишончли кишилар ва санъат соҳаси вакиллари маълумот аниқлигини тасдиқлашди. Илоҳим руҳлари шод, охиратлари обод, жойлари Жаннатда бўлсин.