ОСМОН ТИМСОЛИ


ОЙ- Ю ЮЛДУЗ ҚЎНГАН ЮРТИМ БАЙРОҒИ,
ЖАҲОН АЙВОНИДА ҚАДАЛГАН ЧОҒИ -
ТЕМУРИЙ ДОВРИҒИМ КЕЛГАНДИ ҚАЙТИБ,
ДУНЁ САЛОМ БЕРДИ НОМИНИ АЙТИБ.
ҚАРАСАК, ШАМОЛНИ УЙҒОТГАН ОСМОН,
ТИМСОЛИ ШОД ЭТАР ҚАРОҒИМИЗНИ.
ПАРВАРДИГОР, ДОИМ БАЛАНДДА АСРА,
ЕРГА ТУШИРМАГИН БАЙРОҒИМИЗНИ...

Қўчқор НОРҚОБИЛ - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист.