КУЛИБ ҚЎЙСАНГ...


Рамазон АШУРОВ


КУЛИБ ҚЎЙСАНГ...


Бағрингга бош қўйиб ётсам тонглар отса,
Эркаласам қучоғингда куёш ётса.
Муҳаббатнинг қанотида учиб юрсам,
Айтолмасам севгимни мен кўзим сотса.


Кулганимда юзларимда кулгич бўлсанг,
Лабларимда мангу қолган ўпич бўлсанг.
Хаёлатнинг теграсида гир айланган,
Ошиқларинг охларида ўкинч бўлсанг.


Нафас олсам кўксимда сен нафас бўлсанг,
Юрагимни аср олган қафас бўлсанг.
Яшайверсам, яшайверсам толиқмасам,
Севишганлар орзу қилган ҳавас бўлсанг.


Титрайверсам титроғингда титроқ бўлиб,
Бошларингга тўкилсамда япроқ бўлиб.
Ухласанг сен оғушимда ором олиб,
Тушларингни қўрисам яроқ бўлиб.


Гулга чўзсанг қўлларингда гул бўлсам мен,
Сув ичмасам қучоғингда хўл бўлсам мен.
Кулиб туриб йиғласанг сен соғинчлардан,
Ёшларингнинг томчисидан кўл бўлсам мен.


Ишқ боғининг боғбонимас шоҳи бўлсанг,
Ойга ўхшаб кун санамай ҳар кун тўлсанг.
Ўтганингда виқор билан ёнгинамдан,
Шу боғнинг бир гадосига кулиб қўйсанг.


ФАРИШТАМ

Кўнгиллар кўнгилни излайди,
Юрагим йўлингда интизор.
Хаёллар сени деб бўзлайди,
Муҳаббат уйғотар ҳар наҳор.

Висолни соғинчлар эзғилар,
Ҳижронлар рақс тушар қўйнимда.
Севгининг дардини ким билар,
Кўзларим нигорон йўлингда.

Юраклар талпинар тинмайин,
Тилаклар сени деб яшайди.
Мен сенга интилдим кун сайин,
Юрагим севганга ўхшайди.

Кўзингга термулиб ўлтирсам,
Дийдоринг энг олий орзудир.
Ой юзинг узоқдан бир кўрсам,
Умидлар шунга ҳам розидур.

Менга айт, не бўлди билмайман,
Тунлар ҳам қошимда бош эгди.
Бир бора қиё боқ ушбу дам,
Мен сени севаман, фариштам.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот