ТЕЛЕФОН


 

Телефон... Бир лаҳза етмайди ҳаво,
«Севаман» сўзини эшитдим симдан.
Телефон! Бугундан ўлгунимча то-
Майлими, абадий Сенга суянсам?

Деразам ёпилган-қўриқлар парда,
Ҳаяжон, бунча кўп ичасан қасам.
Телефон, ҳеч кимим йўқ-қу шаҳарда-
Телефон, майлими сенга суянсам?

Чақириб-чақириб чарчади эшик,
Ҳавога учади хавотирлар ҳам.
Телефон, қарагин бошларим эгик,
Телефон, майлими, сенга суянсам?

Қара, севаяпман кўча-борлиқни,
Қара, одамлардек яшаяпман ман.
Телефон, чинакам бахтиёрликни
Биласан... биласан,
Сенга суянсам...

 

   Хосият РУСТАМОВА - Ўзбекистон ва Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Китоб дунёси" газетасининг Бош муҳаррири, шоир, таржимон.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот