МЕНСИЗ ҚОЛАЖАКСАН


Менсиз қолажаксан дунёда бир кун –
Ёш бўлиб кўзингдан оқмоқ истарман.
Менсиз қолажаксан дунёда бир кун –
Кўксингда қуш бўлиб қолмоқ истарман.

Мен сенинг умрингдан кетаман кўчиб,
Ширин хотирага айланиб беун.
Мен сенинг кўнглингдан кетаман кўчиб,
Балки бир қояга айланиб бир кун.

Улоқиб кетаман сенинг йўлингдан –
Изларим ҳар қадам чиқажак қатор.
Менга айланиб сўнг тутар қўлингдан,
Мени хотирангга чўктириб юбор.

Бир кун юрагингдан чиқиб кетаман,
Қўлларим ҳавода қолар муаллақ.
Исмим лабларингда ярадек қолар,
Исмим – тилларингдан тушмаган фараҳ.

Олислаб кетарман қўшиқларингдан,
Бекорчи сўзларинг қолажак бўм-бўш.
Қолдириб кетаман ошиқларингга –
Менсиз бу кўзларинг ҳар ён урар жўш.

Ёнингдан кетаман ортиб кўчимни,
Кутма, тушларимга кирмагин ортиқ.
Қуш каби кетарман, олма ўчингни,
Қўлларинг қўлимга бормоқда ботиб.

Асли кетган... Лайло кетган ва Ширин,
Бир кун сен йўқ, эсар шамол ўрнингда.
Мен кетсам қувлашиб кунлар бир-бирин,
Бир мозор чиқажак сенинг йўлингдан...

 

Озарбайжон шоираси - Ганира ПАШАЕВА.

Озарбайжон тилидан Хосият Рустамова таржимаси.