"Кўришгунча" денг!


Кетаяпсиз. Оқ йўл, маъбудам,
Бу дам ҳар ким ўзича ҳақдир.
Дийдор - қимор бўлган дунёда,
Видолашиб қолмоқ ҳам тақдир.

Йиғлаш шартмас. Куйинсак ҳам бас,
Ёлғиз орзум - бўлинг бағри кенг.
Ғам кўлида ёпишганим хас -
"Хайр" эмас, "кўришгунча" денг!..

 

Бобур Бобомурод