Малика Тавфиққа табрик


  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира - Малика Тавфиқ (Салимова)ни туғилган куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
   Маликага энг аввало, мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, ижодий ва ижобий баркамоллик тилаймиз!


Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
 
     Маълумот: Малика Тавфиқ (Салимова) 1966 йилнинг 11 сентябр куни ўқитувчи зиёлилар оиласида дунёга келган. Мактабни олтин медал билан тамомлаб, РПИРЯиЛ, ҳозирда Жаҳон тиллари университети рус филологияси факультетини тугатган. 4 фарзанднинг онаси.  Ҳозирда Учтепа туман 81- ИДУМда рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлайди.
   "Меҳр истаб", "Учинчи дунё", "Қуёш" номли шеърий тўпламлари нашр этилган. Шеърлари кўп тилларга таржима қилинган, шеърлари асосида кўплаб қўшиқлар яратилган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот