БИР КУНИ


 

Бир куни сен мени излаб қоласан,
Излайсан, топмайсан, шунда ёнасан. 
Менчи, шунда томчи ёшга айланиб,
Кипригингга иниб, лабинг ёқаман.


Бир куни излайсан бедор тўлғониб,
Кўксингни зах ер ҳам совитолмайди .
Дилингни очасан ўзингга ногоҳ,
Лекин тилларингни сўзлатолмайди.


Бир куни излайсан қорачуғингдан ,
Фақат мунг топасан , ва бир томчи ёш .
Дард ила боқасан синиқ ойнага,
Сийратинг ҳолсиздек эгилади бош.


Бир куни излайсан , юлдузга боқиб ,
Чарақлаб кўринса таниш кўзлар деб .
Сузиб юрган ойга бўзлаб қоласан,
Менинг юзларимдек иссиқ юзми деб .


Гулларни кўрганда , ёнади қалбинг,
Ифори эслатар сочим ифорин.
Шунда бирдан талваса енгади сени,
Йўқотганинг сезасан умринг баҳорин.


Муҳаббат уволи лойга айланиб , 
Кемтик юрагингга ўрнашиб олар. 
Менинг суратимни ўчиролмасдан,
Бир куни юрагинг уришдан қолар !!!

 

КОМИЛА ҲИЛОЛ.