СЕНИ КЎРГИМ КЕЛАВЕРАДИ


     Умида Абдуазимова шеъри. Хонандалар - Юлдуз Абдуллаева ва Илҳом Иброҳимов ижросида бу қўшиқни барчамиз ҳанузгача севиб тинглаймиз!

 

Қуёш бевақт кулаверади,
Боғлар кўз ёш қилаверади.
Қорлар гўё ўлаверади,
Сени кўргим келаверади.
Эшик қоқиб ёзлар ўтади,
Эътиборлар, розлар ўтади,
Ихтилофлар, нозлар ўтади,
Сени кўргим келаверади!
Гул кўтарган ошиқлар кўпи,
Келиб - кетар маъшуқлар хўпи,
Тахланиб чўғ юракнинг гапи,
Сени кўргим келаверади.
Автолардан қолиб юраман,
Аэролардан қолиб юраман,
Хаёлимда олиб юраман,
Сени кўргим келаверади...

Умида Абдуазимова