Асранг


Қўлингизга боқса қадрдон дўстлар,
Ҳеч бутун бўлмаса бу каму кўстлар,
Саломин миннатлаб турса нокаслар,
Сиз учун дуода бўлганни асранг!
Онангиз асранглар, отангиз асранг!

Ёлғон дунёдир бу, бевафо дунё,
Гирдобдек домига тортади гўё,
Берган амаллари, мансаби рўё,
Сиз учун дуода бўлганни асранг!
Онангиз асранглар, отангиз асранг!

Вафо ваъда қилган гўзал дилдорлар,
Кун ўтмай ўзгани йўлини пойлар!
Бир кун қолиб кетар қаср,саройлар,
Сиз учун дуода бўлганни асранг!
Онангиз асранглар, отангиз асранг!

Жойномоз устида бедор ҳар кеча,
Оллоҳдан умрингиз тилар тонггача,
Имкони бўлса гар сўнгги кунгача,
Сиз учун дуода бўлганни асранг!
Онангиз асранглар, отангиз асранг!

Қизингиз қиргаю, ўғлингиз ўрга,
Ким пойгакка чўкар, кимингиз тўрга,
Азиз бўлмасинда кирганда гўрга,
Сиз учун дуода бўлганни асранг!
Онангиз асранглар, отангиз асранг!

Малика Салимова