Она... Онажонима...


 

Она...
Онажонима...
Бору-йўқлигингиз сезилмайдия,
Ҳамма ўз қадрини билиб юрибди,
Сизнинг кўнглингиз ҳеч бузилмайдия.
Онама!

Сиз ҳам ўзингизни ўйланг оооозгина,
Қўлингизни беринг,кўзимга босай,
Лабларимга босай,юзимга босай,
Сиз ҳам она бўлиб лоақал бир бор,
Ношуд болангиздан қилмайсиз гина!

Биламан,мен нодон биламан она,
Тунлар юрагингиз оғришлигини.
Соппа-соғ боламни ўйлайман яна,
Пешонасига лаб босиб ҳар куни!
Онамааа,онам!

Ман яхшиман дейсиз, кулиб қўясиз,
Билмасин дейсизми хасталигимни.
Мен ҳам онажоним сизга қўшилиб,
Алдаб юрибманда ўзим-ўзимни!
Онама!

Юрагим узилар, қувиб ҳаёлни,
Шаксиз тўлмайдими бир кун паймона!
Хастаман денг, оғрияпман денг,
Мени алдаб қўйманг,жооон она!

Айтинг, болам мени дўхтирга элт денг,
Мен ҳам одамман денг, ҳамма эшитсин.
Сизни ҳолингиздан ҳабар олмасдан,
Шеър ёзган мана шу қўлларим синсин!
Онама,онам!

Кийим олиб бер денг, рўмол келтир денг,
Ёнимдан силжима кетма, ўлтир денг!
Ахир шунчалар ҳам бўларми одам,
Нега юрагингиз шунчалар ҳам кенг!
Онагинама!!!

Дардингизни олай, дардингиз олай,
Жонимни бераю, юринг оғримай.
Бир умр болам деб, борини берган,
Бир кун яшайқолинг энди,йиғламай.

Юрсам давраларда арзанда бўлиб,
Шарафларга тўлиб, шонларга тўлиб,
Ўшал кунларимга етинг онажон,
Кўнглимни тўлдиринг ёнимда бўлиб,
Онама!

Худо, худовандим, қудратинг кўрсат,
Куйда ҳам, дилда ҳам, тилда ҳам нолам
Онамни олмай тур, олмай тур фақат
Ёнимда юрсинлар муштипаргинам!

 

Малика Салимова