ЙИГИТЛАР БОР


 

  

Аллоҳим харом қилган
Ароқ, винони ичиб,
Зикру намозда бўлган
Хотинин зўрлаб қучиб
турган йигитлар ҳам бор!

Хотини топганини,
Тийин-тийинлаб санаб,
Кўчага чопганини,
Ҳатто онасин тунаб...
кўрган йигитлар ҳам бор!

Хотин кўрпасин ёпиб,
Уялмас нархлаб сепин.
Ўзга хотинга чопиб,
Қилолмай эрлик эпин,
юрган йигитлар ҳам бор.

Мосга тос, - дерлар,
Кўксин
Очиб кўз-кўз қилгувчи,
Кўз сузиб, нолиб, ўксиб,
Ўзгани шер билгувчи
аёллар урчир шундан!

«Уй-жойин ташлаб келган,
Менга бахш этиб ўзин»,-
деб, фақат ўзин билган
Йигитлар очсин кўзин,
Шеърим ўқиган кундан!

Умида АБДУАЗИМОВА