Биз бахтли бўламиз, Худо хоҳласа


 

("Биз бахтли бўламиз, Худо хоҳласа". Муҳаммад Юсуф хотирасига)

 

Сени унутмоққа қани куч топсам,
Қани хаёлимдан кетсайдинг бир зум.
Кет дея қалбимнинг эшигин ёпсам,
Кўзларим йиғлади,оғриди кўксим.

Кездим кўчаларда сарсон,саргардон,
Тилимда жаранглар бир сенинг исминг.
Мени кўп ақлдан оздирар ёмон,
Кўзимга кўриниб ниҳолдек жисминг.

Сувнинг шилдираши кулгинга қиёс,
Мажнунтол шоҳлари эслатар сочинг.
Лабингдек ғунчалар очилган қийғос,
Гулларга тўлдирай келсанг қулочинг.

Ёлғондан,атайлаб севмайман дедим,
Ёлғизим айладим дилингни вайрон.
Кўзингни ёшлатиб юз буриб кетдим,
Сўнггида сўзимдан бўлдим пушаймон.

О гулим ёнимга қайтармисан айт?
Тиз чўкиб пойингга, севгим оқласам.
Сўнгги бор кечиргин,кел ёнимга қайт,
Биз бахтли бўламиз,Худо хоҳласа!!!

 

Зулфия Муҳаммадсиддиқ,
Андижон вилояти, Шаҳрихон.