Майлими?


 

Маюс нигоҳингиз қароқларига
Қайтмас қуёш бўлиб ботсам майлими?
Шу нигоҳ нур берган ёноқларига 
Ярашган хол бўлиб ётсам майлими.?
Майлими, дилингиз ғуборин олсам
Ҳовучда бахт тутсам, армонни юлиб
Қувонч қайтаролсам кулгуларимда
Ёки дунёимга кетайми олиб?
Майлими бир дамга ёнгинангизда
Термулиб ўтирсам ва бўлсам мафтун
Дардлар оғушида қолганингизда
Ширин сўзлар билан дил овласам зум?
Майлими, парвона бўлиб бир Сизга
Меҳрга ўрасам, бахт берсам чексиз
Шунда қувонч қўниб гул юзингизга
Армонни унутиб ўтарсиз шаксиз
Майлими, бахт берсам қароғингизга?!!!

 

Сайёра Абдураҳимова