Бозорбек Холмўминовга табрик


     Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри - Бозорбек Холмўминовни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
     Бозорбек Холмўминовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

     Камоли эҳтиром ила - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

     Маълумот: Бозорбек Абдурайимович Холмўминов 1981 йилнинг 21 Сентябрь куни  Сурхандарё вилоятидаги Бойсун туманида туғилган. Мукофотланмаган.
     Маълумоти олий. 2008 йили Ўзбекистон  давлат консерваториясини битирган.  
     2006 йилдан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театрида ишлайди.
    Бозорбек Холмўминов театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. Бозорбек Холмўминов “Ўлдинг, азиз бўлдинг”да раис, “Топталган туйғу”да Эдик, “Тузоқ”да Анвар, “Жайдари келин”да Авазбек, “Бу чоллар, ёмон чоллар”да Зоир, “Хонума”да Князь, “Антиқа совчилар”да Эркин сингари етакчи ролларни ижро этган.
    Айниқса, унинг “Тузоқ” спектаклидаги Анвар образи, "Қайнона"да Али, "Усмон Носир"да Доктор ва "Бахши" спектаклидаги бош қаҳрамон роли ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончли гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.
     Актёр шунингдек, “Оталар сўзи- аклнинг кўзи”, “Зиё” студияси, “Спорт хандалари” телетуркумларида ва “Ширин найранг”, “Олтин даврим”, “Ғурур”, "Бегоналар юрмас бу ерда" телесериалларида бир қатор характерли роллар ижро этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот