Учрашайлик охирги марта


 

Келинг,учрашайлик охирги марта,
Кўнглимиз сўзига кириб шу сафар.
Балки енгил бўлар сўнг унутмоқлик,
Балки билолмадим,бўлар беш баттар.
Келинг,учрашамиз охирги марта,
Гаплашиб олишсин юракларимиз.
Кейин сиз қаёққа,мен қайси томон,
Кетар эканмиза, кўрамиз.
Келинг учрашамиз охирги марта,
Бир ёдга олайлик ҳамма-ҳаммасин.
Лаблар пичирлашиб олишсин, майли,
Кўзлар бир-бирига термулволишсин.
Кейин...
Кейин нима бўлса пешонамиздан,
Тақдир бечорага тўнкаб кетамиз.
Мен ҳамон севгучи сизни жонидан,
Ва мени менчалик севолмаган Сиз....

 

Малика Салимова