Барно Қодировага табрик


 Ўзбек киносининг ОНА тимсоли, Лутфихоним ая Саримсоқова сингари Она ролларини қойилмақом ижрочиси, таниқли актриса, дубляж устаси - Барно Қодировани таваллуд топган куни билан чин юракдан табриклаймиз!
  Барно Қодировага энг аввало, мустаҳкам соғлик, чинордек узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар, ҳаётий ҳамда хаёлий парвозлар тилаб қоламиз.

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

 Маълумот учун:  Барно Қодирова 1958 йилнинг 8 декабрида Тошкент шаҳрида туғилган.
  Барно Қодирова Пушкин номидаги 1-ўрта мактабни 1976 йилда битириб, Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг драматик театр ва кино актёрлиги факультетига ўқишга кирган.
  У олийгоҳда ўқиётган даврида-ёқ дубляжда ҳам фаолиятини бошлаган.
 Барно Қодированинг дубляждаги илк устози Мукамбар Раҳимова бўлган. Шунингдек, Камолиддин Усмонов, Ойбарчин Бакирова, Баҳодир Қосимовлардан ҳам соҳанинг сир-асрорларини ўрганган.
  Барно Қодирова бугунга қадар дубляжда 1000дан ортиқ фильмларга овоз берган. Унинг илк энг катта овоз берган фильми "Рамаяна" телесериали бўлган. Актриса фаолияти давомида овоз берган фильмларидан "Гамми айиқчалари", "Ака-ука Грим эртаклари", "Шрек", "Андерсон эртаклари", "Оппоғой ва етти гном", "Маугли" - мультсериаллари, "Нофелет қаерда?", "Сабр косаси", "Салом шодлик, салом ғам" - бадиий фильмлари, "Эсмеральда", "Икки дугона", "Меҳмонхона хўжайини", "Бахт қасри" - каби телесериаллари алоҳида аҳамиятга эга.
  Барно Қодировани халққа танитган кино фильмлар эса "Тоғлик куёв", "Абдуллажон", "Пойма-пой", "Оқибат", "Ўжар келин", "Бебаҳо", "Мазлумлар" каби бадиий фильмлар, "Оловли йўллар", "Дил пайванди" (Бўстон хола), "Ўзи уйланмаган совчи", "Қисмат битиги", "Саодат" сингари миллий сериаллар ҳисобланади.
 Актрисанинг турмуш ўртоғи таниқли кинорежиссёр Ориф Йўлдошев ("Ўйин", "Йўқолган одам" фильмлари режиссёри), фарзандлари - Шаҳноза Убайдуллаева (таржимон, муҳаррир), Наргис Абдураҳмонова - (тиббиёт ходими).
  У шунингдек, "Ўзбекфильм" киностудияси актрисаси ҳамда Киноарбоблар уюшмаси аъзоси ҳисобланади.
   Барно Қодирова 2019 йилда олий мукофот "Дўстлик" ордени билан тақдирланган.










Изоҳлар 1
  1. Мен Барнохонда, буюк инсонийликни, ирода ва бардошликни, самимийлик, оддийлик, ўта камтарин ва сокинлик билан бир қаторда, аелга хос барча фазилатлар, ор-номус, уят-андиша, фаросат ва маъюслик, энг мкҳими ўта эътиборли ва меҳрибонлик хислатлари уларни безаб туради. Биз Барнохон билан бир неча йиллардан буён, маърифат тарғиботчилар гуруҳи билан, республика бўйлаб, халқ билан маърифатлашиш жараёнида бирга бўлганмиз, уларнинг барча гўзал одоб, ахлоқ, шарқона аёлга хос мулойимлик, шарм-ҳаёни кўриб, наҳотки бир актриса аёлга барча маънавий бойлик безаги бўлса-я деб ҳайратда бўлар эдим. Бу ҳақиқат Барнохон, айни шундай маликаларимиздандирлар! Барнохон, сиз барча гўзплликнинг совғасига лойиқсиз, немис файласуфи Шопенгауэрдан сўрашганда, инсоннинг асосий ҳаёт мазмуни нимада? - деб сўрашганда, оддий жавоб берган экан: - 100 маротоба айта оладиган сенга саломатлик деб жавоб берган экан, азизим, қадрдоним, синглим, дўстим, сирдошим Барнохоним, мен ҳам сизга ҳамиша энг улуғ ва улкан совғам - 100 маротоба тилайдиган сизга саломатликни ҳадя қиламан, чунки 21 асрнинг том маънодаги бахтиёрлиги, унинг саломатлигидадир. Эл-юрт, дўстларингиз, оилангиз ва биз қадрдонлар бахтига, фақат ва фақат саломат бўлинг! Таваллуд кунингиз Муборак бўлсин, фариштагинам мени, меҳрибоним, азизим, сизни жуда ҳам эъзозлайман! 

     

Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот